Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ: 1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА
2020-10-26 15:18:07 315
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун туман марказий шифохонасида бўлиб, куз-қишга мавсумига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда беморларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Бундан ташқари, “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги дорихоналарда дори-дармон воситалари мавжудлигини ва уларнинг нарх-наволарини ўрганди. Сотувчиларга карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, дори-дармонлар нархини асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.
Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Шу мақсадда И.Новиков маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги савдо дўконларида ҳам бўлди. Сотувчилар билан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, фуқаролар ўртасидаги оралиқ масофани сақлаш, савдо маданиятига амал қилиш юзасидан мулоқот қилди.
Шунингдек, сотувчиларга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархини асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.
Сектор раҳбари “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 1-сектор штаби “Темир дафтари”га киритилган оилаларда ҳам бўлиб, уларни эҳтиёжмандлар рўйҳатидан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Аҳолининг асосий даромад манбайи бўлган томорқадан унумли фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида уларга субсидия асосида наслли қуён боқишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Туман ҳокими томонидан ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган “Сардоба кўза пласт” масъуляти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва ишчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилди. Жамият раҳбарига имтиёзли кредит олиш ҳисобига фаолиятини янада кенгайтириш ва қўшимча янги иш ўринлари яратиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
И.Новиков тумандаги фермер хўжаликларида пахта терими ҳамда бошоқли дон экиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу ишларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.