Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ «ДЕҲҚОН БОЗОРИ»ДАГИ НАРХЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2020-10-26 08:32:37 268
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари тумандаги «Деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Бундан ташқари, сотувчи ва харидорлар билан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, фуқаролар ўртасидаги оралиқ масофани сақлаш, савдо маданиятига амал қилиш юзасидан мулоқот қилинди. Шунингдек, бозор маъмурияти ва сотувчиларга нарх-навонинг сунъий тарзда ошишига йўл қўймаслик юзасидан топшириқлар берилди.
Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.