Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН АЗИЗ ҲУҚУҚ ПОСБОНЛАРИ!

×

 2020-10-25 19:52:23    150

PDF юклаш
Чоп этиш


25 октябрь - “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Қўштепа тумани ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган соҳа ходимлари туман ҳокимлиги томонидан тақдирландилар. Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, ҳамда жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда туман ҳудудида олиб борилаётган тарғибот тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи касб эгаларининг бир гуруҳига   туман ҳокими И.Новиков томонидан эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Шу фурсатдан фойдаланиб бугун Ички ишлар органлари соҳасида фаолият олиб бораётган барча ходимларни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз! Уларга соғлик - саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламиз!

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.