Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ: 1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА

×

 2020-10-24 20:09:23    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1-сектор штаби “Темир дафтари”га киритилган оилаларда бўлиб, уларни эҳтиёжмандлар рўйҳатидан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган “Рахимжон” оилавий корхонаси ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар Гулбаҳор Ахмедова ва Муҳаммад Валиевларнинг фаолияти билан танишди. Улар билан суҳбатлашиб, имтиёзли кредит олиш ҳисобига фаолиятларини кенгайтиришлари ва қўшимча янги иш ўринлари яратиш юзасидан ўзининг тегишли тавсияларини берди.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини шудгорлаш ва мавсумга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Кузги шудгорлаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.