Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ: 4-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА
2020-10-24 11:10:26 287
Қўштепа тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 1-ўринбосари, 4-сектор раҳбари вазифасини бажарувчи А.Холбоев сектор ҳудудидаги Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Қўштепа сара қуёнлари” қуёнчилик йўналишидаги кооперативида бўлиб, олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишди.
“Қўштепа сара қуёнлари” кооперативига 5.0 миллиард сўмлик инвестиция киритилган бўлиб, тез кунларда ишга тушириш буйича ички жиҳозлаш ишлари якунланмоқда. Келгусида мазкур жойда 100 та иш ўринлари яратилади ва бир йилда 4.2 миллиард сўмлик қуён етиштирилади.
А.Холбоев Файз маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд муаммоларни ҳам ўрганди. Хозирда ушбу ҳудудда муаммо бўлиб турган ичимлик суви тармоғини тортиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Дорихона шахобчасида тиббий ниқоб ва дори-дармонларнинг 3 ойлик захираси мавжудлиги ўрганилди. Нарх-навони сунъий оширмаслик, харидорлар билан ҳисоб-китоб қилиш жараёнида ОНКМдан мажбурий фойдаланиш ва харидорларга харид чекларини бериб бориш бўйича зарур топшириқлар берилди.
А.Холбоев Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида қурилаётган 40 та янги намунали уй-жойларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Қурувчилар билан суҳбатлашиб, қурилиш ишлари бўйича уларга ўзининг таклифларини билдирди.
Туманда ташкил этилаётган кутубхона фаолияти билан танишилди.
Туманда ЭКО бозор ташкил этиш масаласи бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ал-Ахиббо” фермер хўжалиги қошида ташкил этилган қуёнчилик йўналиши ҳамда пеноблок ғишт ишлаб чиқариш жойи ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ушбу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда озиқ-овқат захирасини шакиллантириш борасида муҳим вазифалар ижросини таъминлаш борасида иссиқхоналарда ёзги маҳсулотларни қиш мавсумида бозорларга етказиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
“Камрон пойабзал” хусусий корхонасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва келажакдаги истиқболли режалар билан танишилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.