Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ТАДБИРКОРЛАР УЙИ” ФАОЛИЯТИДАН
2020-10-23 13:21:32 226
Туманимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалий чора-тадбирлар белгиланиб, бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Хабарингиз бор яқинда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида вилоят ҳокимининг қарорига асосан туманимизда “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилди.
Куни кеча "Тадбиркорлар уйи"га Ўзбекистон Савдо Саноат палатаси раиси ўринбосари Д.Хамраев бошчилигидаги ишчи гуруҳи ташриф буюриб, "Тадбиркорлар уйи"да тадбиркорлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида бу ерда яратилган шароитлар ишчи гуруҳ томонидан юқори баҳоланиб, туманимиздаги “Тадбиркорлар уйи” фаолиятини "Фарғона тажрибаси" сифатида республика ҳудудларига жорий этиш кераклиги бўйича ижобий фикрлар билдирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.