Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ ID-КАРТАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2020-10-21 21:46:26    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш ҳисобланади. 

Идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, алмаштириш учун эса исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имконият яратилади;

идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади;

фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

ID-карта фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:

·       янги туғилган болага 1 ёшгача – икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра)

·       1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра)

·       16 ёшдан – 10 йил муддатга

Фуқаро ID-карта олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

·       ариза-анкета

·       илгари берилган паспорт ёки ID-карта

·       туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда)

·       ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида)

·       давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас)

Идентификация ID-карталари 1 иш кунида расмийлаштириб берилади;

мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кунда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Қўштепа туман адлия бўлими.