Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЧКИ БОЗОРДА НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИГА ЭРИШИЛАДИ

×

 2020-10-21 21:23:32    211

PDF юклаш
Чоп этиш


 Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди ва унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Сессия ишига туман ҳокими И.Новиков раислик қилди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, йиғилишда ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, бунда, ҳар бир ҳудуд бўйича аҳолининг кейинги йилнинг май ойигача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, ушбу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилиш ҳамда бу борада алоҳида қарорлар қабул қилиш топширилди.

Шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларида халққа ҳисобот бериши зарурлиги айтилган эди.

Шундан келиб чиқиб, туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари кун тартибидаги ушбу масала юзасидан ҳисобот бердилар.

Таҳлиллар асосида ўтган сессия ишида туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда озиқ-овқат захирасини шакиллантириш борасида муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари сессия ишида Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди раиси А.Эргашев ва Қўштепа тумани маъмурий суди раиси Қ.Абдуллаевлар томонидан 2020 йил 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қўштепа туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутахассиси А.Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармони ижроси бўйича 2020 йилнинг учинчи чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди.

Сессия давомида кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўрилиб, кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.