Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ

×

 2020-10-21 21:13:00    310

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби фаоллар залида 21-октябр “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиковнинг байрам табригини туман ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Холматов ўқиб берди. 

Тадбир давомида, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Мўминова сўзга чиқиб, халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Халқимизни ҳамда тадбир иштирокчиларини тарихий сана – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз бир йиллиги билан самимий муборакбод этди!

Юртимизда ўз шукуҳини тараннум этаётган байрам муносабати билан, туманимиздаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти ўқитувчиси И.Ризаева сўзга чиқиб, Ҳукуматимиз томонидан тилимизга бўлаётган эътибор, уни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган қарор ва фармонларни, айниқса тилимизни ўзининг байрам кунини нишонлаш борасидаги, Президентимиз томонидан “Ўзбек тили байрами куни” деб номланиши тарихий аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди. Тадбир иштирокчиларига ўзининг “Она тилим” номли шеърий тўпламидан шеърлар ўқиб берди.

Тадбир давомида туман ҳокимининг фармойишига асосан ташкил этилган “Онлайн” иншолар танловида фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчиларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Байрам тадбири, туман маданият уйи томонидан тайёрланган байрам дастури асосида давом этди.

У.Холматов,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.