Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2020-10-20 20:33:52    238

PDF юклаш
Чоп этиш


  Жорий йил 8 октябрь куни MA-News Agency” телеграм мессенджерида Кадр эмас, виждон етишмовчилиги бор” номли танқидий мақола чоп этилган эди. Ушбу танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2019 йилдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ  хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижроси Қўштепа туманида таъминланиши жараёнида, собиқ “Момиқ бува” номли фермер хўжалигига ишончнома орқали раҳбарлик этаётган М.Қодиров туман ҳокими номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилиб, фермер хўжалигидаги  жами 59,2 гектар экин майдонини туман заҳирасига қайтариб олишни ҳамда ер  ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.

  Бундан ташқари, юқоридаги қарор ижросини Қўштепа туманида таъминлаш  бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ ҳамда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари  ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан “Момиқ бува” номли фермер хўжалиги фаолияти ўрганилиб, хулосалари берилган.

Ушбу фермер хўжалиги 2007 йилда  пахта-ғаллачилик йўналишида ташкил этилган бўлиб, Тожихон Қодирова раҳбарлик қилиб келган. Умумий ер майдони 60,38 гектар, шундан экин ер майдони 59,20 гектарни ташкил этган. Фермер хўжалиги балансида 1987 йилда ишлаб чиқарилган "Белорус" русумли трактор тиркамаси билан мавжуд бўлиб, 12 йиллик  фаолияти даврида бошқа  қишлоқ хўжалигига доир техника сотиб олинмаган. 2010 йилда қурилган дала шийпони ҳам таъмирланмаган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2018 йилдаги 25-сонли қарорида берилган топшириққа асосан қорамол, асалари ва 50 бош парранда ҳамда енгил конструкцияли иссиқхона ташкил этилмаган.

“Момиқ бува” фермер хўжалиги 48,8 миллион сўм ғалла кредитидан, 56,6 миллион сўм тижорат кредитидан, 2,4 миллион сўм лизинг тўловларидан, 3,3 миллион сўм электр энергиясидан, 27,9 миллион сўм дон корхонасидан, 3,0 миллион сўм солиқ тўловларидан қарздор бўлиб, жами қарздорлиги эса 142,1 миллион сўмга етиб борган.

Қолаверса, “Момиқ бува” фермер хўжалиги томонидан кейинги 3 йил мобайнида пахта сотиш контрактация шартномаси 2016 йилда 70,5% га, 2017 йилда 81,7% га, 2018 йилда 78,3% га бажарилган холос. Шунингдек, давлатга ғалла сотиш контрактация қарорларини бекор қилиш ҳақида вилоят прокуратураси томонидан 19.04.2019 йилда 11-19-сонли протест киритилган.

  Ушбу протестлар туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, Фарғона  вилоят прокуратурасига Қўштепа туман ҳокими номидан 30.04.2019 йилда 1263/1 сонли жавоб хати йўлланган ҳамда ушбу хатда “Момиқ бува” номли фермер  хўжалиги раҳбари Тожихон Қодированинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли раҳбарликни 30.03.2018 йилги 1-сонли ишончномага асосан ўғли М.Қодировга  топширгани ва шунга кўра барча фермер хўжалигига доир фаолиятлар ўғли  томонидан амалга ошириб келинганлиги билдирилиб, туман ҳокими номига киритилган протестларни қайта кўриб чиқиш сўралган.

  Ўз навбатида Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Қўштепа тумани ҳокимининг 20.01.2019 йилдаги 91-сонли ва 28.01.2019 йилдаги 344-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги даъво аризаси Қўштепа тумани Маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 24.07.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан шикоят аризаси асоссиз бўлганлиги сабабали қаноатлантиришдан рад этилган.

  Шундан сўнг, Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари З.Икромовнинг “Қўштепа тумани ҳокимининг 20.01.2019 йилдаги 91-сонли ва 28.01.2019 йилдаги 344-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги даъво аризаси Фарғона вилоят Маъмурий суди апелляциясида муҳокама қилиниб, унда суднинг 18.09.2019 йилдаги қарори билан  Қўштепа туман Маъмурий суднинг 24.07.2019 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, апелация шикояти  қаноатлантирилмаган.

  Мазкур суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлган Фарғона вилояти  фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Судига 24.09.2019 йилда йўллаган “Қўштепа тумани ҳокимининг  20.01.2019 йилдаги  91-сонли ва 28.01.2019 йилдаги 344-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги 784-сонли шикоят аризаси бўйича шу кунга қадар муносабат билдирилмаган. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.