Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ТАДБИРКОРЛАР УЙИ” ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2020-10-17 23:37:54 271
Қўштепа туманида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалий чора-тадбирлар белгиланиб, бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Куни-кеча тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Вилоят ҳокимининг қарорига асосан туманимизда ҳам “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилди.
Замон талаби билан барпо этилган “Тадбиркорлар уйи”нинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагиларда акс этади. Аҳолини тадбиркорлик соҳасидаги илк кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, тадбиркорларга чет эл инвестицияларини жалб этиш борасидаги муаммоларини ҳал қилишда ва ишлаб чиқараётган маҳсулотини ташқи бозорларга киришига кўмаклашиш, инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, бизнес форумлар, конференциялар, кооперацион саноат ярмаркалари ҳамда семинарлар ўтказиш, туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини хорижий давлатларда ўтадиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирокини таъминлашга кўмаклашиш, экспорт ва импорт шартномаларини тузиш ва рўйхатга олиш масалалари бўйича маслаҳат бериш ҳамда маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган технологик ускуналарни харид қилиш бўйича маълумот олишда кўмаклашиш ва бошқалардан иборатлиги ҳар бир тадбиркор ўз фаолиятини ривожлантиришда ушбу масканнинг кўмагидан фойдаланишини тақозо этади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.