Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 192 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЕШКАПА” ҚАБРИСТОНИ ОБОДОНЛАШТИРИЛДИ

×

 2020-10-17 22:59:00    331

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани бош имом хатиби Абдухошим Ахмадалиевнинг ташаббуси билан “Бешкапа” қабристонида ҳашар ташкил этилди.

Ҳашар давомида қабристонда қатор ободончилик ва тозалаш ишлари олиб борилди. Қолаверса, қабристон йўлакларини кечаси ёритиш мақсадида ёритгич чироқлари қўйилди ва ичимлик суви ҳам тортиб келинди. Бу ишларни амалга ошириш учун хомийлар томонидан ажратилган ўн бир миллион сўм сарфланди.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир”.(Ар-рохмон, 26-оят). Лекин бу фоний дунёдан ўтган инсондан унинг ўчмас хотираси, эзгу ишлари қолади.

Шариатимиз кўрсатмаларига кўра ўтганларни қабрларини зиёрат қилиш, қабристонларни озода сақлаш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: “Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро, у сизларга охиратни эслатади” деганлар.

Аллоҳ таоло ўтганларимизнинг руҳларини шод, қабрларини пурнур айласин.

Қўштепа тумани  ҳокимлиги Ахборот хизмати.