Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2020-10-17 19:31:59 265
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун халқ таълими бўлими тасарруфидаги 13-умумтаълим мактабида ҳамда туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни билан танишди.
Шунингдек, “Йўлдошобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1-сектор штаби “Темир дафтари”га киритилган оилаларни эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Аҳолининг асосий даромад манбайи бўлган томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан уларга тегишли тавсиялар берилди.
Ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Э.Мадмаров фаолияти ҳам туман ҳокимининг эътиборидан четда қолмади. Тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари сифати ўрганилиб, фаолиятини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.