Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5 МИНГ ҚАДАМ

×

 2020-10-17 19:26:55    230

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокимлиги ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ташаббуси билан “Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида нуронийлар, ёшлар ҳамда корхона ва ташкилот ходимлари иштирокида карантин қоидаларига қатъий амал қилган холда “5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Марафон олдидан кексалар ва маҳалла ёшлари ўртасида давра суҳбати олиб борилди.

– Тонгда пиёда сайр қилишда гап кўп, лекин, кўпчилигимиз бунга эътибор бермаймиз – дейди, тадбирни кириш сўзи билан очган Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Ж.Каримов –Агар тонгда яёв юришни одат қилсангиз, тоза ҳавода танангиз яйраб, саломатлигингиз мустаҳкамланади. Қарилик аломатларидан бири мускуллардаги енгил оғриқнинг чекинишига кўмаклашади. Шу боис биз нуронийлар учун уюштирилган бу ташаббусни олқишлайман. Зеро, бизнинг соғлом ва тетик бўлишимиз жойлардаги ижтимоий муҳит барқарорлигида ҳам муҳим ўринга эга, деган фикрдаман.

Тадбирда иштирок этган Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги вакили Р.Тўраев, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ташкилий бўлим бошлиғи  Ғ.Мадрахимов, бош мутахассис Ё.Тиллабоев, туман ҳокимининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камиловлар ҳам ташкил этилган ушбу марафон ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар.

Шундан сўнг 100 нафардан зиёд спортсевар нуронийлар иштирокидаги “5 минг қадам” марафонига старт берилди. Ушбу марафон кеса ёшли отахонлар ва ёшлар томонидан кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбир сўнгида марафоннинг фаол иштирокчиларига хомийлар томонидан тайёрланган  эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.Тўлқинова ва “Ғиштмон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Исмоиловаларга ногиронлик аравачаси берилди. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.