Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ АҲОЛИСИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ЭНГ КЎП ҚАЙСИ ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНДИ?
2020-10-16 15:54:51 228
2020 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Қўштепаликлар томонидан Давлат хизматлари марказларига жами 21 минг 816 мурожаатлар келиб тушган. Энг кўп сўралган мурожаатлар эса қуйидагилардан иборат:
СТИР ни аниқлаш – 2938 та;
Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш – 1819 та;
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш – 1961 та;
Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисидаги маълумотнома бериш – 1760 та;
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш – 521 та;
Фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини
олиш учун мурожаат қилиш – 1285 та;
Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш – 1961 та;
Кадастр паспортини шакллантириш –1685 та;
Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш –408 та;
20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш- 643 та;
Қўштепа тумани давлат хизматлари маркази.