Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2020-10-16 15:22:24    222

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 14 октябрь куни “Фарғона|Kun.uz” сайтида Қўштепа тумани, Лангар МФЙ Мардлик кўчаси 14-хонадонда истиқомат қилувчи Аъзамжон Шерматовнинг “Туман марказига масжид қуриб беринглар” номли шикоят хати чоп этилган эди.

Унда шундай дейилади:

“Ассалому алайкум! Қўштепа тумани маркази атрофидаги 6 та МФЙда 30 000 атрофида аҳоли яшайди.

 Ана шу фуқаролар учун диний эркинлик ҳуқуқлари поймол қилиняпти. Диний ибодатни эмин-эркин бажариши учун барчага тенг шароитлар яратилмаган.

Қайсидир маҳаллада яқин масофада масжид бор, бутун бошли туман марказида эса йўқ.

Бу ёқда Президент: “Одамларни рози қилайлик”, деб қайғуриб ётган бўлса, раҳбарлар қаёққа қарашмоқда?

Туман марказидан масжид қуриш учун жой ажратиб беришларини илтимос қиламан”.

Аъзамжон Шерматовнинг мурожаати туман ҳокимлиги томонидан масалага алоқадор бўлган мутасаддилар иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аввало, туман маркази атрофидаги 6 та маҳалладан 3 таси яъни, Янгиариқ, Қўрғонча, Файз маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳудудидаги “Абдусамад охун” жоме масжидига ибодатга бориши маълум бўлди. Қолган Лангар, Шодлик, Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли эса оралиқ масофаси 3.5 км. бўлган “Дўрмон” жоме масжиди ҳамда оралиғи 5 км.га яқин бўлган Катта Бешкапа маҳалласидаги “Муборак” жоме масжидига боради.

Шикоятда таъкидланганидек, 6 та маҳалла фуқаролар йиғинида 30 мингдан зиёд эмас, ҳозирда 11 мингдан зиёд  аҳоли истиқомат қилиб, шундан 5 мингдан зиёдини эркаклар ташкил этади. Қолаверса, айни вақтда Қўштепа туманида 15 та расмий масжид фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “2018 - 2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3502-сонли қарорига асосан Қўштепа тумани марказининг Бош режаси “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ томонидан 2018 йилда ишлаб чиқилиб, унда туман марказига масжид қуриш белгилаб қўйилган.

Шу ўринда, қуйидагиларга эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйлари (масжидлар)дан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси билан даражаси кўтарилади” (Имом Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Масжиддан қанча узоқ бўлганнинг ажри шунча улуғ бўлур”, дедилар (Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган).

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.