Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-10-12 21:47:45 240
Жорий йил 11 октябрь куни “Фарғона | Kun.uz” сайтида “Қониқарсиз” ҳудуд бўлган Қўштепа тумани ҳокимига мурожаат” номли танқидий мақола чоп этилган эди.
Фарғона вилояти Қўштепа тумани Оқтепа Найман 82-уйда истиқомат қилувчи Фазлиддин Аҳмаджонов Kun.uz таҳририятига Қўштепа тумани ҳокимлигига боғдорчилик учун ер майдони сўраб мурожаат қилганлигини айтиб, ушбу масалада таҳририятидан ёрдам сўраган.
Фазлиддин Аҳмаджоновнинг ушбу мурожаати ўрганилиб, аризачига туман ҳокимлиги томонидан жавоб хати юборилди.
Фазлиддин Аҳмаджоновнинг “Боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер ажратиб бериш ҳақида”ги мурожаатига асосан яна шуни маълум қиламизки, Қўштепа туманининг “Бахт-Пахтакор-Гармдон” ММТП ҳудудида 151 гектар майдонда янги интенсив боғ ташкил этилиб, ушбу боғ майдонлари 7 йилга имтиёзли кредитга, 25 фоиз бошланғич тўловини амалга оширган фуқароларга белгиланган тартибда ажратиб берилмоқда.
Шунингдек, “Солижонобод Маҳмуд” ва “Алигавхаров Лангар” ММТП ҳудудида ҳам 349 гектар майдонда интенсив боғ ҳамда “Бобоқум” массивида 500 гектар ер майдонларида сабзавот-полизчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун туманимиз фуқароларига ер майдонлари ажратиб берилмоқда.
Фазлиддин Аҳмаджонов ҳам ўзига маъқул бўлган ҳудудларда фермер хўжалиги ташкил этиш истагида бўлса, туман комиссиясига тегишли хужжатларни тақдим этиши мумкин.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.