Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО ҲОКИМ НАЗОРАТИДА
2020-10-11 16:35:33 255
Барча жойларда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам карантин даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда бозорларимизда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, уларнинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик доимий диққат-эътиборда бўлиб турибди.
Бугун туман ҳокими И.Новиков, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари тумандаги “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Бундан ташқари, сотувчи ва харидорлар билан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, фуқаролар ўртасидаги оралиқ масофани сақлаш, савдо маданиятига амал қилиш юзасидан мулоқот қилинди.
Шунингдек, бозор маъмурияти ва сотувчиларга нарх-навонинг сунъий тарзда ошишига йўл қўймаслик юзасидан топшириқлар берилди.
Дарҳақиқат, карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.