Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИК ФАОЛ ТАДБИРКОР ВА НАМУНАЛИ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР
2020-10-10 22:40:13 248
Юртимизда изланганга имкониятлар кенг. Айниқса, тадбиркорликка енг шимарганлар учун нафақат имконият, балки имтиёзлар ҳам бисёр. Қўштепа туманида ҳам ишбилармонлиги ортидан аҳолининг бандлигини таъминлаб, мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорлар кўпчиликни ташкил этади. Туманимиздаги мана шундай тадбиркорлардан айримлари вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан 2020 йилнинг “Намунали солиқ тўловчи”си деб топилди.
Қўштепа туман Давлат солиқ инспекциясининг биринчи ўринбосари А.Холбоев вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан 2020 йилнинг “Намунали солиқ тўловчи”си деб топилган тадбиркорлар билан учрашиб, уларни ушбу муваффақият билан табриклади ва иш жараёнлари билан танишди.
Қўштепа туманида солиқ ва бошқа мажбурий тушумлар бўйича 2020 йил 9 ойлик белгиланган прогноз кўрсаткич 103 фоизга бажарилди. Албатта бунда қўштепалик фаол тадбиркор ва намунали солиқ тўловчиларнинг хиссалари каттадир.
Мана шундай “Намунали солиқ тўловчи”лардан бири “Автогаз сервис” хусусий корхонасининг таъсисчи М.Камоловдир. “Автогаз сервис” хусусий корхонаси туманимизнинг Сармазор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1995 йилдан буён автомобилларга сиқилган газ қуйиш фаолияти билан шуғулланиб келади. Хозирда мазкур корхонада 60 дан ортиқ ишчилар иш билан таъминланган. Шу билан бирга туман бюджетига хар йили 1,5 млрд. сўмдан зиёд солиқ тўловлари амалга ошириб келинмоқда.
Яна бир “Намунали солиқ тўловчи”ларимиздан бири И.Абдужалиловдир. "Sharq ravon" МЧЖ раҳбари И.Абдужалилов Қўштепа туманида ҳалқимиз учун пайавзал кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, 20 ортиқ фуқороларимизнинг бандлигини таъминлаган.
Мухтасар қилиб айтганда, инсофли ва намунали солиқ тўловчиларнинг кўпайиши аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш, барқарор иқтисодий кўрсаткичларга эришишга замин яратади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.