Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗ БУРЧИНИ УНУТГАН ОТА

×

 2020-10-10 22:33:58    254

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарзанд ота-онанинг дилбанди, қувончи ва келажагидир. Унинг жисмонан соғлом ва маънавий баркамол бўлиб вояга етишиши ота-онанинг ахил ва иноқ бўлиб яшашига боғлиқ. Афсуски орамизда шундай ота-оналар борки, ўз фарзандининг келажаги, унинг юриш туриши, кийиниши ва одоби ҳақида қайғуришни унутиб қўймоқдалар. Бундай ота-оналар фарзандларининг тақдирини ўйламай, ҳаётга юзаки  қараб ажрашиб кетмоқдалар.

Яна орамизда шундай бемеҳр оталар борки, улар ўз  фарзандларини ойлаб, хаттоки, йиллаб кўрмасдан, тўланиши лозим бўлган нафақа пулларини вақтида тўламасдан, жиноий жавобгарликка тортилмоқдалар. Бунга биз бир нечта мисоллар келтиришимиз мумкин.

Вояга етмаган фарзандига нафақа тўлаш шарт эканлиги Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси»нинг 96-моддасида белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб 474-модда қўшилди. Ушбу моддага асосан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни, жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш белгиланган.

Афсуски орамизда фарзандлари учун алимент тўловини ўз вақтида тўламасдан келаётган оталар ҳам учраб турибди. Шундай бемеҳр оталардан бири, 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган Д. Давлатовдир. Алимент пулларини ўз вақтида тўламаган фуқаро Д.Давлатовга нисбатан, Қўштепа туман маъмурий судининг 08.07.2020 йил кунги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Санжарбек Тошболтаев,

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими бошлиғи.    

Инсожон Домилаев,

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочиси.