Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОКИМ НАЗОРАТИДА

×

 2020-10-10 15:58:06    287

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаевлар куз-қишга тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида тумандаги бир қатор муассасаларда бўлди. Энг аввало, 11-умумтаълим мактабида ўқув жараёнлари билан танишди ва мактабда куз-қишга тайёргарлик ишларини ўрганди.

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 11-умумтаълим мактабида куз-қишга тайёргарлик жараёнлари туман ҳокими томонидан ўрганилганида, иситиш тизимида муаммолар аниқланмади.

Ушбу мактаб ахборот коммуникацияларига ихтисослаштирилган бўлиб, қисқа муддат ичида юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш юзасидан туман ҳокими масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берди.

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумтаълим мактабида куз-қишга тайёргарлик бўйича ўтказилган мониторингда ҳам иситиш тизимида муаммолар аниқланмади.

Туман ҳокими Мактабгача таълим бўлимига қарашли 6 ва 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, куз-қишга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишганида, иситиш тизимида муаммолар аниқланмади. Ушбу ташкилотларда куз-қиш учун кўмир маҳсулотлари захира қилинган бўлиб, режада белгиланган кўмир маҳсулотларини жорий йилнинг
15 октябр кунига қадар тўлиқ захира қилинишини таъминлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини ташкиллаш юзасидан ҳам тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими И.Новиков ва туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаевлар туман марказий шифохонасида аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ушбу шифохонанинг иситиш тизими табиий газ билан истилмоқда ва иситиш тизимида муаммолар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ҳозирги пандемия даврида аҳолига сифатли ва арзон дори-дармон воситаларини етказиб бериш ҳамда нарх-наволарни асоссиз ошиб кетмаслиги долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Туман ҳокими ҳудуддаги дорихоналарда бўлиб, дори-дармон воситаларининг мавжудлиги ва нарх-наволарни ўрганди. Дори-дармон нархларини асоссиз ошириб юбормаслик юзасидан масъул раҳбарлар ҳамда сотувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.