Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАЗОРАТ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
2020-10-09 22:21:40 310
Туман ҳокимининг 2020 йил 16 мартдаги “Қўштепа ҳудудидаги кўчаларга ном бериш ҳамда айримларининг номларини ўзгартириш тўғрисида” ги 162-сонли ҳамда 2020 йил 11 сентябрдаги 438-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси натижадорлиги юзасидан тумандаги мутахассислар томонидан назорат ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жумладан, қарор иловасида кўрсатилган, номлари қайта номланган 24 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан, Гармдон, Борот, Шаҳартепа ҳамда Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳолат ўрганилди. Ҳудудларда географий объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалаларида Ўзбекистон Республикасининг “Географий объектларнинг номлари тўғрсида” ги Қонун талабларига риоя этмаслик, хусусан, географик объектга энг хос бўлган белгиларни акс эттирмаслиги, маҳаллий аҳолининг тарихи, маданияти, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олмаслиги, номларнинг ўхшашлиги ҳамда нотўғри ёзилиш ҳолатлари мажуд бўлмаслиги юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасадди ходимларига кўрсатмалар бериб ўтилди.
Ўрганиш давомида мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида номлари ўзгартирилган кўча номларини лотин ёзувида, тартиб рақами билан бирга ўрнатилганлигига эътибор берилди. Жумладан, Гармдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ободлик кўчасига Тараққиёт номи берилган. Мазкур ном хонадонлар пештоқига тўлиқ номи ва рақами билан ўрнатилган.
Борот маҳалла фуқаролар йиғини Машҳад кўчасига Ораста номи берилган. Мазкур ном хонадонлар пештоқига тўлиқ номи ва рақами билан ўрнатилган.
Ўрганишлар давомида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонлар пештоқига кўча номи, тартиб рақами ўрнатилмаган хонадонларга қисқа муддатларда ўрнатиш юзасидан маҳалла ходимларига кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш натижалари ва хулосалари юзасидан шу куннинг ўзида туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинларининг барча тоифадаги мутасадди ходимлари иштирокида муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш муддатлари режалаштирилди. Муҳокама йиғилишида туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов иштирок этдилар.
У.Холматов,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.