Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
«МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ»ДА: АЁЛЛАР ВА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ
2020-10-09 21:22:04 240
Қўштепа туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродовнинг ташаббуси билан барча сектор раҳбарлари ва туман ҳокими И.Новиков иштирокида сектор ҳудудида навбатдаги "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида сектор раҳбарлари билан бирга туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг масъул раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари қатнашдилар.
Меҳнат ярмаркасида тумандаги 188 та корхона ва муассасалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари 918 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркада асосий эътибор ишсиз ёшлар, хотин-қизлар ва мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлашга қаратилди.
Ярмаркада катнашган 509 нафар ишсиз фуқаролардан 127 нафари доимий ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди.
Шундан, 57 нафари аёлларни, 56 нафари ёшларни ва 14 нафари мактаб битирувчиларини ташкил этади.
Қўштепа туман 2-сектор штаби.