Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПАХТА ҲОСИЛИНИ ЁҒИН – СОЧИНЛИ КУНЛАРГА ҚОЛДИРМАЙЛИК!
2020-10-09 08:46:20 280
Эрта баҳордан бери далаларимизда катта меҳнатлар эвазига ҳалқимиз бойлиги бўлган оқ – олтин етиштирилди. Уни совуқ кунларга қолдирмасдан териб олиш керак. Пахта миллий бойлигимиз эканлигини хис қилган холда туманимиздаги пахтакор ва фермерлар ўзларининг бор куч ғайратларини ишга солиб теримни уюшқоқлик билан олиб бормоқдалар.
Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари жойларда бўлишиб, туманимиздаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашдилар. Сектор раҳаблари томонидан халқимиз бойлиги бўлган пахта ҳосилини ёғин – сочинли кунларга қолдирмай териб олиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, фермер хўжалиги раҳбарларига терим ишларини уюшқоқлик билан йўлга қўйиш мақсадида бир қатор кўрсатмалар берилди.
Қўштепа туман 1-сектор штаби.