Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

XОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР

×

 2020-10-08 16:45:24    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотин-қизларни жамиятдаги мавқеини ошириш ва иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жорий йил республика бўйича, ОТМларга кириш учун қўшимча 4 фоизли (940 нафар хотин-қизга) қабул квоталари ажратилиши белгиланган эди. 

Бунда асосан, кам таъминланган, ота-онаси вафот этган, бева аёл фарзанди бўлган, жисмоний имконияти чекланган, доимий уй-жойига эга бўлмаган оилаларда яшаётган, олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси паст бўлган ҳудудларда яшовчи хотин-қизларга танлов асосида олий таълим муассасаларига киришда қўшимча квота ажратилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят бошқармалари ҳамда туман бўлимларида ҳудудлар кесимида ишчи гуруҳ тузилиб, грантларга муносиб номзодларни адолатли саралаш ишлари олиб борилди. 

Олий таълим учун имтиҳон жавоблари эълон қилингач, Қўштепа туманидан 3 нафар қиз – Шохиста Обидова, Дилноза Хайдаралиева, Муаззам Собирова Фарғона Давлат университетига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилиндилар.

Ушбу муносабат билан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Мўминова, ФарДУ табиий фанлар факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Э.Нажмидинов, ушбу факультетнинг касаба уюшмаси раиси А.Маъруповлар талаба қизларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар. Талаба қизларга ўқув юрти ректори номидан юборилган табрикномалар ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилган совға-саломлар топширилди.

Қўштепалик талаба қизлар Янги Ўзбекистонни бунёд этишда Юртбошимизга елкадош бўлишга, келгусида туман ривожига ҳисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб етишишга ваъда бердилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.