Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА АНТИСЕПТИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА
2020-10-07 19:25:26 230
Қўштепа туманидаги "Олимжон Фарм Медикал" масъулияти чекланган жамият томонидан умумий қиймати 3,2 млрд. сўмга тенг “Тиббий антисептик воситалар” лойиҳаси амалга оширилган.
Хозирда бир кунлик 5,0 тонна хом-ашёни қайта ишлаш қувватига эга лойиҳа тўлиқ ишга туширилиб, коронавирус пандемияси даврида талаб ортган антисептика воситаларини тайёрлаш йўлга қўйилди.
Тайёр маҳсулотлар 20 минг дона махсус идишларга қадоқланиб, ташкилот ва корхоналарга етказиб берилмоқда. Ишга туширилган ушбу лойиҳа туфайли 36 та янги иш ўринлари яратилиб, хозирги пандемия даврида ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Келгусида жамият томонидан маҳсулотларни диверсификациялаш эвазига спиртли эритмалар ва табиий гиёҳлардан дамламалар тайёрлаш режалаштирилган.
Туман ҳокими И.Новиков, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Ахмедовлар "Олимжон Фарм Медикал" масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳамда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Қўштепа туман 1-сектор штаби.