Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ: ТУМАН ПРОКУРОРИ САЙЁР ҚАБУЛДА
2020-10-07 16:54:28 211
Қўштепа туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов томонидан сектордаги "Хумдон" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида, тегишли ташкилот раҳбарлари билан бирга навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 11 нафар фуқародан 9 та муаммо ва таклифлар келиб тушди. Шундан, 2 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди. 3 нафар фуқаронинг мурожаатига тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан тушунтириш берилди. Қолган 4 нафар фуқародан сектор раҳбари номига ариза олиниб, қисқа муддатда ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга назоратга олиб юборилди.
Шунингдек, сайёр қабул сўнгида вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи С.Ахмаджонов билан шу маҳалладаги 3-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати ҳам ўрганилди.
Қўштепа туман 2-сектор штаби.