Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАЪРИФАТЧИЛАР” КИМ?

×

 2020-10-07 14:44:37    519

PDF юклаш
Чоп этиш


Тарихдан маълумки, илк пайдо бўлган фирқа ва оқимлардан хорижийлар биринчи бўлиб иймон масаласини бузиб талқин этганлар. Яъни унга кўра, хорижийлар ўз томонларида бўлмаган мусулмонларнинг барчасини кофирга чиқариб, уларни ўлдириш ҳалол деган қарашга асосланганлар. Улар каттаю кичик гуноҳларни қилган кишини “мушрик” ва “кофир” деб ҳукм қилганлар.  “Маърифатчилар” ҳам худди хорижийларга ўхшаш усулни қўллайдилар. Яъни улар билан бирга бўлмаганлар, уларнинг ғояларига қўшилмаганлар  “Маърифатчилар” учун ким бўлишидан қатъий назар ота-онасими, ака-укасими кофир – мушрикдир.

“Маърифатчилар” ҳадисларни ислом манбаси эканини инкор этади, имом ва масжидларнинг фаолиятини гўёки Қуръонда кўрсатилмаган, деб тан олмайди, намоз вақти ва тартибини эътиборга олмайди, шунингдек, Муҳаммад (с.а.в.) нинг ислом динини тарқалишидаги ўрни ва аҳамиятини тан олмайди, уни фақат ваҳий олишдаги “воситачи” деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, “Маърифатчилар” Қуръон оятлари ва намозни ўзбек тилида ўқиб, араб тилида ўқиганларни мусулмон эсам, деб ҳисоблайди, наша чекишни тарғиб қилади.

Жамоа ақидасига кўра:

* ўзбекча Қуръон 1990 йилда нозил бўлди деб, Алоуддин Мансур таржимасини Қуръон деб даъво қилишади;

* намозни ўзбек тилида ўқиш керак деб даъво қилишади;

* фақат ўзбекча Қуръон билан ҳукм қиламиз деб, ҳадисларни ҳам тан олмайдилар;

* араб тилида Қуръон, намоз ўқийдиганларни эрмак, масхара қилишади;

* исталган вақтда икки ракат намоз ўқиш, солиҳ амалларни намоз ҳисобига ҳисоблашади;

* фақат Маккадаги “Масжиди ҳаром”да намоз ўқиш керак, бошқа масжидларда ўқиш мумкин эмас дейишади;

* жума намози фақат Макка аҳлига фарз этилган деган ботил ғояга ишонишади;

* саҳобаи киромларни ҳурматсизлик билан тилга олишади;

* маҳалладаги ёшу қарини мушрик, кофир деб айблаб ҳақорат қилишади;

* ҳатто ота-оналарини ҳам мушрик деб ҳақоратлашади;

* йўлимиз ҳақ ва бу йўлда ўлсак шаҳид бўламиз деб даъво қилишади;

* наша, кўкнори сингари кайф қилувчи ўсимликларни ҳалол санашади;

* ҳар қандай илмлик уламо ва имомлар хатоларини айтса уларни қабул қилишмайди;

* жамоатга жумага чиқмай жума намозида қатнашган улуғларни масхара этишади;

* мусулмонлар Қуръонни тартиб билан ўқимайдилар деб даъво қилишади;

* Рамазон ойи рўзасини инкор қилиб, рўзани қисқа куз, қиш кунларида тутиш керак деб ҳисоблашади;

* машҳур фиқхий мазҳабларни инкор этиб фирқачилик деб масхара этишади;

* ўзлари янги фирқа, оқим пайдо қилиб қолганларни фирқаларга бўлиниб кетганликда айблашади;

* маййитни кафанлаш ва “жаноза” ўқиш исломда йўқ амаллар деб ҳисоблашлари уларнинг Ислом динидан мутлақо узоқлашиб кетиш, ҳатто айтиш мумкинки, хорижийларга ўхшаб Исломдан хориж бўлишларига сабаб бўладиган ақидаларни ўйлаб топишган.  

Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: “Агар бир мўмин бировни кофир деса, иккисидан бири албатта кофир бўлади. Агар кофир дейилган киши хақиқатдан ҳам кофир бўлса, тўғри айтган бўлади. Агар айтгани тўғри бўлмаса, айтган одамнинг ўзи куфрга кетган бўлади”. Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Имом Аъзам (р.а.)нинг “Фиқҳул акбар” китобларида ёзиладики: “Мусулмонни гуноҳлардан бирор гуноҳ туфайли кофирга чиқармаймиз, гарчи гуноҳи катта бўлса ҳам, модомики, уни ҳалол санамаса. Агар ўша содир этган гуноҳини ҳалол деб эътиқод қиладиган бўлса, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани ҳалол санаган бўлади. Аллоҳ харом қилган нарсани ҳалол дейишлик эса кофирликдир.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, нотўғри адашган оқимларнинг сўзларига ишонмасдан, уларнинг қармоқларига илинмасдан Яратган ҳақ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишлигимизни Аллоҳ таоло барчамизга насиб қилсин!

Абдухошим Ахмадалиев,

Қўштепа тумани бош имом хатиби.