Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокимининг ҚАРОРИ
2020-10-07 10:04:19 213
2020 йил 30 сентябр № 464 Шодлик МФЙ, Бахмал кўчаси 5-уй.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 41-сон 543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 18-сон, 233-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарорига асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида:
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, ҳамда 2 иловаларга мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 5233 нафарини ташкил этадиган 518 нафар (10,0) фоизгача миқдорида, шу жумладан:
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 9,7 фоиз (50 киши);
умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 39 фоиз (202 киши);
сафарбарлик чақириқ заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 7,1 фоиз (37 киши);
ногиронлиги бўлган шахслар учун 29,3 фоиз (152 нафар);
2021 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам микдори белгиланган корхона ва ташкилотлар рўйхати 3-иловага асосан тасдиқлансин.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун
4,6 фоиз (36 киши);
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 5,8 фоиз (45 киши);
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 1,3 фоиз (10 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.
2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:
Ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобига олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобига олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарига, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар;
Муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.
4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини ташкил этилишини таъминлаш;
Йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида
25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот ҳамда ҳисоботини бериш;
Ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиш;
Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимнинг қарорини бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.
5. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.
6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин;
7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Эминов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган вазифаларни ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга киритилсин.
9. Мазкур қарор “Истиқбол йўли” газетасида (У.Худойберганова) расмий эълон қилиниши тавсия этилади ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 20 сентябрдаги 4718-сонли қабул қилинган қарори 2020 йил 31 декабр кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия
ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.
12. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Таниқулов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими И.Новиков