Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕССИЯДА ТУМАННИ "ҚИЗИЛ" ҲУДУДДАН ЧИҚАРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

×

 2020-10-06 22:13:03    219

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  ҳамда блогерлар қатнашдилар.

Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мирзохиджон Убайдуллаев иштирок этди.

Сессия кун тартибида битта масала – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” баҳоланган вилоятнинг туман, шаҳар сектор раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида тақдимотларини эшитиш бўйича берилган топшириққа кўра, туман сектор раҳбарларининг тақдимотлари кўриб чиқилди.

Сессияни туман ҳокими Илёс Новиков очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 6 - Ғиштмон сайлов округидан депутат Абдулқосим Абдумаликов сайланди.

Кун тартибидаги масала – “Қўштепа туманини қониқарсиз баҳоланиши ва ушбу аҳвол юзага келганлиги сабаблари, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, қилинган хулосалар, шунингдек, туманни “ўрта” ва “яхши” баҳо кўрсаткичларига олиб чиқишга қаратилган таклифлардан, йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлардан иборат аниқ режалар, муддатлар ва масъул ижрочилари акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастури тўғрисида” туман ҳокими И.Новиков ҳисобот берди.

– Хабарларингиз бор, муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига ва 2019 йил якунларига кўра “қониқарсиз” деб топилган 33 та туман қаторида туманимиз ҳам қайд этилган, – дейди туман ҳокими ўз ҳисоботида. – Бунинг сабабини ҳар бир йўналиш кесимида таҳлил қилганимизда қуйидаги йўналишлар бўйича паст кўрсаткичлар қайд этилганлигини кўришимиз мумкин.

Хусусан, иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 2019 йилда 233.6 млрд. сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 1,2 млн. сўмга тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич вилоят саноатидаги улуши 1,2 фоизни ташкил этган.

Мазкур йўналиш бўйича биринчи навбатда дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йил якунида тумандаги қиймати 331,6 млрд. сўмлик 10 та саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга туширилиши зарур.

Мисол учун: "Fergana Global textile" МЧЖ корхонасининг Тўқимачилик кластерини ташкил этиш (калава ип, ҳом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) лойиҳаси жорий йил якунига қадар ишга туширилиши натижасида 2020 йилга 153 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ҳамда йил якунига қадар 2000 та ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида яна 1000 та жами 3000 та янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари туманда ўтган 2019 йилда ҳалқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 108,6 фоизга (151,0 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 800 минг сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2,4 фоизни;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 109,9 фоизга (1344,8 млрд.сўм) ёки аҳоли жон бошига 7,1 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 6.9 фоизни;

Хизмат кўрсатиш 102,4 фоизга (165,5 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига

900 минг сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 1,5 фоизни;

Чакана савдо 106,6 фоизга (802,6 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 4,2 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 5.9 фоизни;

Капитал қўйилмалар 129,2 фоизга (228,8 млрд.сўм) ёки аҳоли жон бошига

1,2 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2,5 фоизни;

Қурилиш ишлари 104,2 фоизга (180,8 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига

1,0 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 4,4 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, туманда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида изчил ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Ўтган 2020 йилнинг 9 ойи давомида тумандаги тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда қўйилган 173 та турли йўналишлардаги масалалардан фақатгина 119 таси ёки 68,8 фоизи қаноатлантирилган.

Туманда 2019 йилда 228 та саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган 233,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотларидан 4,6 фоиз саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилган.

Тумандаги мавжуд тадбиркорлик субъектларининг 44 таси бугунги кунда ўз фаолиятини тўхтатган, бунинг асосий сабаблари корхоналарнинг айланма маблағлари етарли эмаслиги, фаолиятини олиб бориш учун корхоналарнинг ўз бино-иншоатлари ёки жойлари йўқлиги, корхоналар томонидан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаганлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотлари учун харидор йўқлиги сабабли ушбу корхоналар ўз фаолиятларини тўхтатган.

Ушбу корхоналарнинг фаолиятини тиклаш ёки давом эттириш мақсадида туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳозирда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими сессияда ҳисобот берар экан, туманда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни бирма-бир таҳлил қилиб берди.

Сессияда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйган камчиликлари учун муҳтарам Президентимиздан, туман халқидан ва депутатлардан узр сўрадилар. Йил якунида туманни ҳар томонлама ривожлантириш учун депутатлар, фаоллар билан ҳамкорликда барча имкониятларни ишга солишга ваъда бердилар.

Шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутати А.Набиев, Фарғона вилояти телевидениеси мухбири М.Абдуллаева, “Kun.uz” интернет нашри вилоят мухбири Ф.Султонов, “Daryo.uz” интернет нашри вилоят мухбири А.Эрматов ҳамда мустақил блогер Б.Элибоевлар туман ҳокими ва сектор раҳбарларига мурожаат қилишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Сессияда Фарғона вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи М. Убайдуллаев сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала, ундан кўзланган мақсад, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва вазифалар хусусида сўз юритди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган сессияда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.