Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ «ТЕМИР ДАФТАР»ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ

×

 2020-10-06 21:29:05    221

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилиб келинаётган видеоселектор йиғилишларида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Қўштепа туманида ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қўштепа туманидаги сектор раҳбарлари томонидан хонадонма-хонадон, одамларнинг яшаш турмуш тарзи ўрганилиб, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг даромадларини ошириш бўйича аниқ йўналтирилган мақсадларга эришилмоқда.

Бугунги кунда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар, кўмак ёрдамлари камбағалликдан чиқариш учун самарали натижа бермайди. Шунинг учун туманда сектор мутасаддиларининг саъй-ҳаракати билан “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг бир қисми иш билан таъминланган бўлса, яна бир қисмига имтиёзли кредит ҳисобидан қўй, парранда, асалари, тикув машинаси олиб берилмоқда. Шунингдек, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан иссиқхона қуриш ҳамда қуёнчилик учун субсидиялар ажратилмоқда. Ўз навбатида “Темир дафтар”га киритилган оилалар бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, доимий даромад топишга ҳаракат қилмоқдалар.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Илёсбек Новиков Намуна, Қийқи ва Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи "Темир дафтар"га киритилган хонадонларда бўлиб, уларга кўрсатилган ижтимоий ва моддий кўмак натижасида ўзларининг доимий даромад манбайларига эга бўлганликлари билан яқиндан танишди."Темир дафтар"га киритилган ва даромад топишлари йўлга қўйилган ҳар бир оила вакиллари билан самимий суҳбатлашиб, уларга ўзининг маслаҳат ва таклифларини берди.

Қўштепа туман 1 сектор штаби.