Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши сессияси олдидан

×

 2020-10-05 23:51:38    230

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ

Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра 2019 йил якунларига кўра “қониқарсиз” деб топилган 33 та туман қаторида Қўштепа тумани ҳам қайд этилган.

Бунинг сабаби ҳар бир йўналиш кесимида таҳлил қилинганида қуйидаги йўналишлар бўйича паст кўрсаткичлар қайд этилганлигини кўришимиз мумкин.

Хусусан, Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 2019 йилда 233.6 млрд. сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 1,2 млн сўмга тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич вилоят саноатидаги улуши 1,2 фоизни ташкил этган.

Мазкур йўналиш бўйича биринчи навбатда дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йил якунида тумандаги қиймати 331,6 млрд.сўмлик 10 та саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга туширилиши зарур.

Мисол учун: "Fergana Global textile" МЧЖ корхонасининг Тўқимачилик кластерини ташкил этиш (калава ип, ҳом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) лойиҳаси жорий йил якунига қадар ишга туширилиши натижасида 2020 йилга 153 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ҳамда йил якунига қадар 2000 та ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида яна 1000 та жами 3000 та янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари туманда ўтган 2019 йилда ҳалқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 108,6 фоизга (151,0 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 800 минг сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улуши 2,4 фоизни;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 109,9  фоизга (1344,8 млрд.сўм) ёки аҳоли жон бошига 7,1 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улуши 6.9 фоизни;

Хизмат кўрсатиш 102,4 фоизга (165,5 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 900 минг сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улуши 1,5 фоизни;

Чакана савдо 106,6 фоизга (802,6 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 4,2 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улуши 5.9 фоизни;

Капитал қўйилмалар 129,2 фоизга (228,8 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 1,2 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улуши 2,5 фоизни;

Қурилиш ишлари 104,2 фоизга (180,8 млрд. сўм) ёки аҳоли жон бошига 1,0 млн. сўмдан тўғри келиб, вилоятдаги улуши 4,4 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, туманда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида изчил ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Ўтган 2020 йилнинг 9 ойи давомида тумандаги тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда қўйилган 173 та турли йўналишлардаги масалалардан фақатгина 119 таси ёки 68,8 фоизи қаноатлантирилган.

Туманда 2019 йилда 228 та саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган 233,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотларидан 4,6 фоиз саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилган.

Тумандаги мавжуд тадбиркорлик субъектларининг 44 таси бугунги кунда ўз фаолиятини тўхтатган, бунинг асосий сабаблари корхоналарнинг айланма маблағлари етарли эмаслиги, фаолиятини олиб бориш учун корхоналарнинг ўз бино-иншоатлари ёки жойлари йўқлиги, корхоналар томонидан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаганлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотлари учун харидор йўқлиги сабабли ушбу корхоналар ўз фаолиятларини тўхтатган.

Ушбу корхоналарнинг фаолиятини тиклаш ёки давом эттириш мақсадида туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳозирда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларни етиштиришни кўпайтириш ҳамда уларни экспортга йўналтириш бўйича яратиб берилаётган шароитлар бугунги кунда жуда катта аҳамиятга эга.

Буни тумандаги барча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркор ва фермерлар ҳам тушуниб етмоқда. Бу эса йилдан-йилга туманда етиштирилаётган маҳсулотлар экспорт ҳажмини оширишга имкон яратади.

Мисол учун ўтган 2019 йилда 9,2 млн. долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари четга экспорт қилинди. Ўтган йили тумандаги 14 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи савдо фаолияти амалга оширилган бўлса, 2020 йилнинг 9 ойида эса ушбу экспортёрлар сони 23 тага етган.

2020 йил учун жами 9,1 млн. АҚШ доллари экспорт прогноз белгиланган бўлиб, амалда ўтган 9 ойи давомида 11,6 млн. АҚШ долларлик маҳсулотларнинг  экспорти амалга оширилиб, йиллик режага нисбатан 128 фоизга бажарилди.

Жумладан:

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 8,6 млн АҚШ доллари миқдорида прогноз белгиланган бўлиб, амалда 11 млн. АҚШ долларлик ёки режага нисбатан 128 фоизга бажарилди.

Саноат маҳсулотлари 438 минг АҚШ доллари миқдорида прогноз белгиланган бўлиб, амалда 580 минг АҚШ доллари ёки режага нисбатан 132 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари йил якунига қадар яна қўшимча 2,5 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши белгилаб олинган.

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари йўналиши бўйича 2019 йилда қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш бўйича 100 гектар ер майдонига 10 та қишлоқ хўжалиги корхоналарига сувни тежаш технологиялари жорий қилинган.

Жорий йилда жами 215 гектар (150 гектар боғ майдонларида, 3 нафар фермер хўжаликларининг 65,0 гектар пахта майдонларида) ер майдонига сувни тежаш технологиялари жорий қилинди.

2021 йилда жами 2 500 гектар шундан, 1 800 гектар пахта, 500 гектар боғ ва токзорлар, 200 гектар ғалла ва бошқа экин майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилиш белгилаб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 май кунидаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сон Қарорининг Қўштепа туманида ижро этилишига тўхталадиган бўлсак, кам таъминланган ишсиз оилаларни иш билан таъминлаш мақсадида 14 гектар ер майдонида “Иқболжон Умидли ери” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилиб, 50 нафар кам таъминланган ишсиз, жумладан ҳорижда ишлаб келган фуқаролар таъсисчи аъзолар бўлиб киришмоқда.

Туманда қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сувлари захираси мавжуд бўлган ерларни ўзлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 3,5 километр масофадаги ирригация тармоқларини реконструкия қилиш, 4 дона тик суғориш қудуқлари қазиш ва 1 дона суғориш насосларини реконструкция қилиш орқали Солижонобод Махмуд, Алигавхаров Лангар, Фар Шахартепа Шомирза ҳамда Ж.Жахонов Дўрмон ММТП ҳудудларидаги жами 322 гектари қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ерлар фойдаланишга киритилади.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун ҳисоб-китобларга кўра 2,0 млрд.сўм маблағ ажратилиб, хозирда ушбу объектларнинг қурилиш ишлари якунланмоқда.

Ушбу 322 гектар ер майдонлари ўзлаштирилиши натижасида 12,9 гектарига дуккакли экинлар, 17,8 гектарига сабзавот, 45,9 гектарига полиз, 38 гектарига озуқа экинлари, 18 гектарига пахта, 88,3 гектарига шоли, 58,1 гектарига тут кўчатлари ҳамда 42,6 гектарига бошқа экинлар экилиши ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга 1 гектаргача деҳқон хўжалигини юритиш учун берилади.

Бундан ташқари, туманнинг Солижонобод Махмуд, Алигавхаров Лангар ММТП ҳудудларидаги 310 гектар экин ер майдонлари фермер хўжаликлари томонидан ўзлаштирилиб, фойдаланишга киритилди. Ушбу ер майдонларида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг бандлиги таъминланиб, улар томонидан шоли ва полиз экинлари экилиб, мазкур оилаларнинг турмуш шароити яхшиланишига эришилди.

Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик борасида асосий капиталга киритилган умумий инвестициялар ҳажми 368,3 млрд. сўмни ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 232,2 млрд. сўмни (23 млн. АҚШ доллари) ташкил этган ҳолда, умумий инвестиция ҳажмидаги улуши 63 фоизни ташкил этган.

2020 йил якуни билан туманда 421,2 млрд. сўмлик жами инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 280,8 млрд. сўмни ёки 66,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари бўйича ўтган 2019 йилда Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган такрорий мурожаатлар сони 3 тани ташкил этган.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналаридан жами 2 та такрорий мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 тага камайганлигини кўришимиз мумкин. (2019 йилда 3 та).

Хусусан, келиб тушган такрорий мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой ажратиб бериш ва уй-жойини таъмирлаш масалаларига тўғри келмоқда.

Шунингдек, 2019 йилда келиб тушган жами 603 та мурожаатнинг 215 таси ёки 35,6 фоизи қаноатлантирилган.

Бу борада жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Президент Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналаридан жами 288 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 185 тага ёки 60 фоизга камайган. (2019 йилда 473 та).

Ушбу келиб тушган 288 та мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда кўриб чиқилган бўлиб, шундан 61,1 фоизи қаноатлантирилган. (2019 йилда 37 % қаноатлантирилган).

Туман сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида қабул қилинган мурожаатлар билан ишлашда мурожаатларнинг аниқ эгаларига йўналтирилиши, ижроси доимий назоратга олиниши, натижаси муҳокама қилиниши ҳамда такрорий мурожаатлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилиши натижасида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ижобий ўзгаришларга эришилди.

Қўштепа туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тижорат банклари томонидан 2019 йилда жами 983 та субъектга 22,2 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилган бўлса, жорий йилнинг 9 ойи давомида 1014 та субъектга 43,1 млрд. сўмлик ўтган йилга нисбатан 20,9 млрд.  ёки 2 бароварга кўп кредитлар ажратилишига эришилди.

Туманда бугунги кунда 1 957 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб, бу кўрсаткич (2019 йилда 1 877 та) 2019 йилга нисбатан 1,2 бараварга ёки, 2 440 тага етказиш чоралари кўрилмоқда.

Туманда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига назар ташлаганимизда сўнгги 3 йилда тадбиркорлик субъектлари сони 833 тага кўпайган, жумладан 2017 йилда 178 та, 2018 йилда 182 та, 2019 йилда 262 та ва жорий йилнинг 9 ойида 211 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйҳатидан ўтиб ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.

Бундан ташқари вилоят ҳокимлигининг 2020 йил 13 январдаги 18-01-50-сонли топшириғига асосан Қўштепа туманида 2020 йил якунига қадар 265 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бу билан 2020 йил якунига қадар кичик бизнес субъектлари сони 1 162 тага етказиш бўйича барча чоралар кўрилган.

Туманда ҳозирги кунда 228 та саноат корхоналари фаолият юритмоқда. 228 та саноат корхоналари йўналишлари бўйича қуйидагича;

Енгил саноат йўналиши - 62 та;

Қурилиш-материаллари йўналиши - 30 та;

Чарм-пойабзал йўналиши – 9 та;

Электр-маиший техника йўналиши – 3 та;

Озиқ-овқат йўналиши – 54 та;

Тиббиёт йўналиши – 1 та;

Машинасозлик йўналиши – 1 та;

Бошқа йўналишда – 68 тани ташкил этади.

Муҳтарам Президентимизнинг Фармон ва қарорлари билан туманда фаолият кўрсатаётган 970 дан ортиқ тадбиркорларга 5,7 млрд. сўм солиқ имтиёзлари берилганлиги, 124 та тадбиркорларнинг 1,4 млрд. сўм кредит қарздорлиги 6 ой муддатга узайтирилганлиги барча тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар учун жуда катта ёрдам бўлди.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида банк кредитлари ҳисобидан молиялаштирилган 27 та лойиҳалар тўлиқ ишга тушириш чоралари кўрилиши зарур.

Юқоридаги ҳолатлар, хато ва камчиликлар ҳар бир йўналишлар бўйича бирма-бир таҳлил қилиниб, қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди:

Биринчидан, инвестиция лойиҳалари бўйича 2020 йилда 27 та инвестиция лойиҳалари умумий қиймати 421,2 млрд. сўм бўлган, шундан ўз маблағи
145,6 млрд. сўм, банк кредити 8,7 млрд. сўм, хорижий кредит линиялари томонидан 480 минг АҚШ доллар, хорижий инвестиция 26 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилиши натижасида 1301 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, саноат йўналишида жами 10 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 396,1 млрд. сўм, шундан ўз маблағи 131,5 млрд. сўм, банк кредити 2,5 млрд. сўм, хорижий инвестиция 26 млн. АҚШ доллари) ўзлаштирилиши натижасида 1217 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида жами 11 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 14,9 млрд. сўм, шундан ўз маблағи 7,9 млрд. сўм, банк кредити 3,8 млрд. сўм, хорижий кредит линия 320 минг АҚШ доллар) ўзлаштирилиши натижасида 57 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Хизмат кўрсатиш йўналишида жами 6 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 10,1 млрд. сўм, шундан ўз маблағи 6,2 млрд. сўм, банк кредити 2,3 млрд. сўм, хорижий кредит линия 160 минг АҚШ доллар) ўзлаштирилиши натижасида 27 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Иккинчидан, бюджет даромадлари бўйича туманда 2020 йилда бюджет даромадлари бўйича 83,0 млрд. сўмлик прогноз кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, юқоридаги лойиҳалар ҳамда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш натижасида йил якуни билан бюджетга жами 87,0 млрд. сўм тушумларни жалб қилиб, белгиланган прогнозни 104,8 фоизга ёки 4,0 млрд. сўм ортиғи билан бажрилиши таъминланади.

Жорий йилнинг 4-чораги учун яъни октябр-декабр ойлари учун белгиланган прогноз 25,6 млрд. сўм бўлиб, йил якунига қадар 28,0 млрд. сўмга ёки 4-чорак прогноз кўрсаткичини 109,4 фоизга бажарилиши таъминланади.

Учинчидан, туман бўйича 2020 йил 1 октябр холатига кўра бўш турган бино-иншоот ва ер майдонлари мавжуд 67 та объектдан 11 та объект тармоқ жадвалига асосан қурилиши ва жиҳозлаш ишларини тамомлаб, хозирда фаолият кўрсатмоқда. Ушбу объектларни ишга тушириш учун жами 2,5 млрд. сўм маблағлар сарфланди ҳамда бунинг натижасида 57 та янги иш ўринлари яратилди.

Қолган 56 та объектда қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, белгиланган муддатда тармоқ жадвали асосида ишга туширилмаган ёки обеъктни ишга тушириш бўйича юридик шахсларга тегишли бўлган 16 та объект, мулкдорларга ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган 14 та объект, мулкдорларга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилган 1 та объектда бўш турган ёки фойдаланилмаётган объектларда қурилиш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда. Бундан ташқари
25 та обектларда лойиҳалар амалга оширилган, ҳозирда ишга туширилган лойиҳаларнинг қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмоқда.

Тўртинчидан, жорий йилнинг 29 сентябр куни вилоят ҳокими раҳбарлигида вилоят ва туман фаоллари билан ўтказилган видео селектор йиғилишида 2020-2021 йилларда туманда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, кичик саноат зоналари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, бўш турган объектларни салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторларга бериш орқали туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва ҳудудлардаги ҳар бир сектор раҳбари ўзининг ҳудудида “кичик саноат зонаси”ни ташкил этиш топшириғи берилган.

Бугунги кунда Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1007-сонли қарорига асосан 1-сектор ҳудудидаги Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1,3 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси фаолият юритмоқда.

Мазкур кичик саноат зонасида 10 та лотлардаги умумий қиймати 21,7 млрд. сўм бўлган 7 та лойиҳалар амалга оширилиши ва бунинг натижасида 415 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига туман саноатига қўшимча 20,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулот ишлаб чиқариш хажми қўшилади.

Бундан ташқари Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 19 майдаги 24-сонли баёни билан 3-сектор ҳудудидаги Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида 1,0 гектар ер майдонида яна бир кичик саноат зонаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 29-сентябр куни вилоят ҳокимининг видеоселектор йиғилишида берган топшириғига мувофиқ 2 ҳамда 4 секторлар ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича таклифларни вилоят ҳокимлигига тақдим этиш белгиланган.

Ушбу топшириққа асосан 2-сектор ҳудудидаги Ўқчи маҳалла фуқаролари йиғинида маҳаллий ҳокимлик балансидаги фойдаланилмаётган бўш турган 1,0 гектар майдонда ҳамда 4-сектор ҳудудидаги Файз маҳалла фуқаролар йиғинидаги 0,85 гектар майдонларда янги кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимлигига таклифлар жорий йилнинг 2 октябр куни тақдим этилди.

Мазкур ташкил этилган ҳамда ташкил этилиши режалаштирилган 4 та сектор ҳудудидаги кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларни 2021 йилда ишга туширилиши натижасида туманнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичига камида 50,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ҳамда 1000 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилади.

Бешинчидан, туманда фаолият олиб бораётган саноат корхоналарининг электр энергияси тизимида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш шу кунга қадар муаммо бўлиб келаётган эди.

Ҳозирда тумандаги Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10000 кВатт трансформатор 16000 кВатт қувватдаги трансформаторга алмаштирилди. Бугунги кунда трансформатор монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Трансформаторни ишга тушириш натижасида “Fergana Global textile” МЧЖ ҳамда Олмазор қишлоғидаги “Agro max dolina” МЧЖ, шу билан бирга Истиқбол, Дўрмон, Дўстлик, Халқобод, Қоражийда, Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинлиридаги 86 та тадбиркорлик субъектлари ҳамда 12 377 та аҳоли хонадонлари электр таъминоти мустаҳкамлиги оширилади натижада 600 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Туманда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш ҳисобига саноатдаги улушини ошириш учун фақат саноат тармоғи корхоналари учун 18 км табиий газ тармоғини тортиш ва юқори кучланишли 110/6 кВли подстанция қуриш ҳамда 9 км тармоқ тортиш учун 9.1 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилди. Ушбу маблағлар ўзлаштирилиши натижасида Қўштепа туманини саноатдаги улушини йил якунига қадар сезиларли даражада ўсиши кутилмоқда.

Олтинчидан, туманда 1000 гектар майдонда мева-сабзавотни ривожлантириш, жумладан 500 гектар ер майдонда замонавий плантация усулида интенсив боғ ва 500 гектар майдонда сабзавотчилик-полизчилик кластери ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ерлар танланиб тижорат банклари билан лойиҳа ташаббускорларига кредит ажратиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда. Бунинг натижасида ҳам 1000 нафар оиланинг бандлиги таъминланади.

Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Солижонобод Махмуд муқобил МТП ҳудудида 2020 йил 17 июлда “Қўштепа сара қуёнлари” қуёнчилик йўналишидаги ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилди.

Мазкур қуёнчилик йўналишида кооператив ташкил этиш ҳисобидан 100 нафар “Темир дафтар”га киритилган камбағал хонадонлардаги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Бундан ташқари, ҳозирги кунга қадар Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Субсидия асосида 125 та хонадонларга 375,0 млн. сўмлик иссиқхоналар қурилди ва субсидия орқали наслли қуёнлари тарқатиш бўйича 50 та “Темир дафтар”га киритилган хонадонларнинг ҳар бирига 8 донадан жами 400 бош наслли қуёнлар ҳамда 45 кунга етадиган озуқа емлари етказиб берилди.

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 341,2 млрд. сўмга (115,0 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,8 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улуши 2019 йилда 1,2 фоиздан 2,0 фоизга етиши;

Инвестициялар ҳажми 255,0 млрд. сўмга (111,5 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,3 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улуши 2019 йилда 2,5 фоиздан 2,9 фоизга етиши;

Қурилиш ишларини 198,0 млрд. сўмга (109,5 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,1 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улуши 2019 йилда 4,4 фоиздан 4,8 фоизга етиши;

Жами хизматлар ҳажмини 185,5 млрд. сўмга (103,5 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,0 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улуши 2019 йилда 1,5 фоиздан 1,6 фоизга етиши;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1421,4 млрд. сўмга (105,7 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 7,5 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улуши 2019 йилда 6,9 фоиздан 7,5 фоизга етиши;

Чакана савдо 819,5 млрд. сўмга (102,1 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 4,3 млн. сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улуши 2019 йилда 5,9 фоиздан 6,2 фоизга етиши;    

Экспорт прогнозини 13,0 млн. долларга (141,3 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 68,5 долларга ўсиши таъминланади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.