Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАМБАҒАЛЛИКНИ КАМАЙТИРИШ – ЭНГ МУҲИМ ВА ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАДИР
2020-10-05 20:37:36 238
Бугун сектор раҳбарлари аҳоли ичига кириб, бевосита уйма-уй юриш орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича ижобий ишларни амалга ошириб келмоқдалар.
Жумладан, Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Илёсбек Новиков бугун Оқтепа, Йўлдошобод, Янги дўкон ҳамда Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Темир дафтар"га киритилган хонадонларда бўлиб, уларга кўрсатилган ижтимоий ва моддий кўмак натижасида ўзларининг доимий даромад манбайларига эга бўлганликлари билан яқиндан танишди.
Хусусан, сектор раҳбарининг сайъ-ҳаракати билан “Темир дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди. Имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тикувчилик, паррандачилик ва қўйчиликни, шунингдек, субсидия асосида берилган қуёнчиликни йўлга қўйишлари ҳамда қуриб берилган иссиқхоналардан самарали фойдаланишлари ҳисобига уларнинг доимий даромадга эга бўлишлари таъминланди.
Туман ҳокими "Темир дафтар"га киритилган ва даромад топишлари йўлга қўйилган ҳар бир оила вакиллари билан самимий суҳбатлашиб, уларга ўзининг маслаҳат ва таклифларини берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.