Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАНИНГ МЕҲРЛИ ВА САХОВАТЛИ КИШИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2020-10-03 13:26:11    183

PDF юклаш
Чоп этиш


 Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида шу йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан «Меҳр ва саховат» кўкрак нишони таъсис этилганди.

Давлат раҳбарининг мазкур ҳамда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги (2020 йил 26 август) фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор қилиб қилиб, унда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланди.

Шу кунларда жойларда «Меҳр-саховат» кўкрак нишонининг илк соҳиб ва соҳибаларини тақдирлаш тадбирлари ихчам тарзда ўтказилмоқда. Шундай тадбир Қўштепа туманида ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу тантана муносабати билан туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда қўштепалик 15 нафар фидойи инсонларга кўкрак нишонлари топшириш маросими ташкилланди. Кўкрак нишонларини туман ҳокими Илёсбек Новиков йиғилганларнинг олқишлари остида ўз эгаларига топширди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати