Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
«Меҳнат ярмаркаси»да 111 киши иш билан таъминланди
2020-10-02 19:32:33 278
Қўштепа туманида бугун бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Мазкур «Меҳнат ярмаркаси» тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг ташаббуси билан ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида туман ҳокими И.Новиков, туман прокурори М.Шомуродов, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев, туман ДСИ бошлиғининг 1-ўринбосари А.Холбоев ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Қўштепа туман филиали масъуллари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар, умумтаълим мактабларининг битирувчилари қатнашдилар.
Шунингдек, мазкур “Меҳнат ярамарка”сида тумандаги 85 та корхоналар 320 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Ушбу ярмаркада 147 нафар фуқаролар қатнашган бўлсалар, ишлаш истагида бўлган 121 нафари тегишли тартибда иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олиниб, шу куннинг ўзида доимий ҳамда мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар берилди. Уларнинг 111 нафари шу ернинг ўзида ишга жойлаштирилди.
Қолган 26 нафар фуқароларга эса меҳнат қонунчилиги, янги ташкил этилган ва этилаётган бўш иш ўринлари, вакант иш ўринлари тўғрисида ҳамда тижорат банклари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар тартиби ва бошқа масалаларда тушунтиришлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати