Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди
2020-10-02 15:10:31 205
Ҳар бир мурожаат – эътиборда
Бугун “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиковнинг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда тумандаги ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалланинг фуқаролари иштирок этишди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Илёсбек Новиковнинг фуқаролар билан юзма-юз мулоқоти чоғида 11 нафар фуқаролар ишга жойлашиш, банкдан имтиёзли кредит олиш, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, интернет сифатини яхшилаш учун шиша толали тармоқ тортиш ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Фуқароларнинг арзи-ҳоллари туман ҳокими томонидан диққат билан тингланиб, бу ҳолатлар масалага дахлдор раҳбарлар иштирокида чуқур таҳлил қилинди ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати