Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепада ташкил этилган «Меҳнат ярмаркаси»да 21 киши иш билан таъминланди
2020-09-29 17:10:21 262
Қўштепа туманида 29 cентябрь куни бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Мазкур бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» туман ҳокими И.Новиковнинг ташаббуси билан 1-сектор ҳудудидаги туман Маданият бўлими биноси олдида бўлиб ўтди.
Меҳнат ярмаркасида туманда фаолият олиб бораётган 50 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўлган жами 242 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Меҳнат ярмаркасига тумандаги ишсиз хотин-қизлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламлари таклиф этилди. Шундан 101 нафарини ёшлар, 132 нафарини хотин-қизлар ташкил этди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркаси натижаларига кўра, 21 нафар фуқаролар тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига шу куннинг ўзидаёқ ишга жойлаштирилди. Ишга жойлашганларнинг 10 нафарини ёшлар ташкил этди.
Шунингдек, меҳнат ярмаркаси давомида 9 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан керакли маслахатлар ҳам берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати