Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Пахта-2020»: ҚЎШТЕПАДА ТЕРИМ АВЖИДА

×

 2020-09-28 17:51:43    229

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун қай бир маҳаллага борманг, “оқ олтин”ни ўз вақтида нест-нобуд қилмасдан териб олишга ўз хиссасини қўшмоқчи бўлган теримчиларни дала майдонлари томон отланаётганига гувоҳ бўласиз. 

Айни кунларда Қўштепа туманида ҳам пахта йиғим-терим ишлари авжида. Тумандаги барча фермер хўжаликларида машаққатли меҳнатлар эвазига етиштирилган  пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Чунки, далаларда деҳқоннинг пешона тери, қалб қўри билан етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш даркор. Шу боис, тумандаги барча фермер-у деҳқонларнинг диққат-эътибори ҳосилни барвақт йиғиштириб олишга қаратилган.

Бугун туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Мўминовалар Лойсон маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Жасур-Жавоҳир-Моҳичеҳра”, Гаримдон маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ферузбек нурли келажак” фермер хўжаликларида бўлишиб, пахта йиғим-терими жараёнида амалга оширилаётган ишлар ҳамда теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати