Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ёшлар ишлари агентлиги Қўштепа тумани бўлимига раҳбар тайинланди
2020-09-25 15:07:18 329
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ғаниевлар иштирокида Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ёшларга оид ягона давлат сиёсатини олиб борувчи давлат бошқарув органи мақомига эга бўлган янги ташкилот — Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ғаниев сўзга чиқиб агентликнинг вазифалари тўғрисида тушунча берди. Бошқарма бошлиғи агентликнинг туман бўлимига ёшлар иттифоқи туман кенгашига раис бўлган Абдумаликов Абдулқосим Абидович муносиб топилганини йиғилганларга маълум қилиб, агентликнинг туман раҳбари ишларига омад тилади.
Ўз ўрнида, туман ҳокими И.Новиков ҳам туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар, туман фаоллари билан ҳамкорликда мазкур янги ташкилотни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда иш юритиб, бу орқали агентликнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда яқиндан кўмаклашиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, янги ташкилот раҳбарига “Нексия-3” хизмат машинасининг калитини топширди.
Тадбир давомида “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримова сўз олиб, вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг ташаббуси ва Қўштепа туман ҳокими И.Новиковнинг саъй-ҳаракати билан туман ХТБ, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, “Истиқбол йўли” газетаси қошидаги “Ғунча” адабий тўгараги ҳамкорлигида ёш ижодкорларнинг “Қўштепа илҳомлари” шеърий тўплами, шоира Фарида Юнусованинг “Бахт соғинчи”, Малика Ғофурованинг “Соғинчгинам”, Шоҳсанам Омонованинг “Мен меҳрда яшайман”, Адиба Раҳматжонованинг “Ҳайрат” китоблари чоп этилганини айтди. Х.Каримова ўз сўзида Қўштепалик ёш қаламкашларнинг ижодларига тўхталиб, уларнинг келгусидаги ижодларига омад тилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати