Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Эзгу фазилат – юксак маънавият намунаси
2020-09-24 16:49:58 444
Ҳалқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар ташлайдиган бўлсак, бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар давомида шаклланган ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган ўзига хос ҳусусиятларни кўрамиз.
Ота-боболаримиз неча асрлар мобайнида шу бепаён минтақада қандай ҳамжиҳат бўлиб, қандай қадриятлар асосида яшаб келган бўлса, бугун ҳам табир жоиз бўлса, ҳаёт гардиши табиатнинг ўзи бизни – бутун халқларни айнан ана шундай дўстлик, меҳр-оқибатлик, ҳамкорлик руҳида ҳаёт кечиришга даъват этмоқда.
Бир сўз билан айтганда, жамулжам бўлиб яшаш туйғуси биз учун ҳаёт фалсафасига, аниқроғи ҳаёт қоидасига айланиб кетган. Замонавий тилда айтадиган бўлсак, бу миллий минталитетимизнинг асосини ташкил этадиган, бошқалардан ажратиб турадиган шундай ҳусусиятки, уни сезмаслик, англамаслик, кўрмаслик умуман мумкин эмас.
Айниқса, бундай гўзал сифатлар башариятни қамраб олган тожсимон вирусга қарши кураш даврида ҳам акс этаётганини гувоҳи бўлиб турибмиз.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда пандемик вазиятни бартараф этиш, олдини олиш учун қарор ва фармонлар имзоланаётгани, мазкур ҳужжатларнинг туб моҳиятида инсон тақдири, унинг турмуш тарзини ҳимоя қилиш каби жиҳатлар кўзда тутилгани, қолаверса юртбошимизнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам қийналган одамлар қалбига умид, шукроналик туйғуларини олиб кириш билан бирга ҳалқимизни ана шундай меҳр-оқибатлик, ҳамкорлик руҳида ҳаёт кечириш энг муҳим инсонийлик белгиси эканлигини англатиб турибди. Давлатимиз томонидан бундай инсонпарварлик руҳида иш олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир.
Барчамизнинг ҳозирги вақтда бундай кўринмас тўсиқларни енгиш учун биргина карантин қоидаларига амал қилишимиз ҳам эзгу фазилат – юксак маънавият намунасидир.
Н.Отабеков,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари.