Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Олий Мажлис Сенати аъзолари Қўштепада

×

 2020-09-23 20:20:57    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Илғор теримчилар рағбатлантирилди

2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчиларга яратилган меҳнат шароитлари, санитария, маиший ва бошқа қулайликлар, меҳнат ҳақининг ўз вақтида тўланиши билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Сенати аъзолари Х.Хўжамқулов, М.Рўзиметов ва Э.Сиддиқовалар Қўштепа туманида бўлдилар.

Улар тўртта сектор ҳудудларидаги “Пахлавон Ғуломжон”, “Нуриддин Таниқулов”, “Қаҳрамон Муродов ери” каби ўндан ортиқ фермер хўжаликлари ва “Фарғона глобал текстил” МЧЖга қарашли пахта далаларида бўлиб, йиғим-терим жараёнлари, теримчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, пахта далаларидаги мавжуд вазиятни ўргандилар.

Олий Мажлис Сенати аъзоларига туман ҳокими И.Новиков, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев, вилоят фермер-деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Ғ.Абдулхакимовлар ҳамроҳлик қилдилар.


Бугун пахта майдонларида пахтакорлар билан суҳбатлар олиб борилиб, 50 нафардан зиёд илғор теримчиларга совғалар улашилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати