Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари Фарғона вилоятида давом эттирилади

×

 2020-09-23 11:05:07    211

PDF юклаш
Чоп этиш


«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари ҳудудларда бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилган эди. Чилонзор туман судининг хабар қилишича, суд Андижон вилоятидаги 650 нафар жабрланувчини сўроқ қилиб, вилоятдаги ўз ишини якунлади. Навбатдаги суд жараёнлари Фарғона вилоятида давом эттирилади.

Унда жиноят ишининг Фарғона вилоятидан бўлган жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланади. Вилоятдаги жами 1918 нафар жабрланувчилар 2020 йилнинг 21—26 сентябрь кунлари соат 09:30 дан 16:30 гача жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди биноси (Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси)га келишлари сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Авто 60 ой» МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан 2019 йил 12 октябрь куни Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 1-қисми (пул маблағларини ва/ёки бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган эди. Ушбу жиноят иши  билан боғлиқ тергов ҳаракатлари 2 июнь куни якунланди.

Тергов материалларига кўра, «Авто 60 ой» МЧЖ вакиллари фуқароларга UzAuto Motors автомобилларини дастлабки тўлов ва фоизларсиз бўлиб тўлашга сотиб олишни таклиф қилиб, 19,3 минг мижоз билан шартнома тузиб, уларнинг 54,3 миллиард сўм миқдоридаги маблағларини жалб қилган. Етказилган моддий зарарнинг 36,8 миллиард сўми тергов давомида қопланган.

5 август куни «Авто 60 ой» МЧЖ мансабдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд иши бошланди.