Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳар бир фуқаро иш билан банд бўлса албатта камбағаллик камаяди
2020-09-22 15:19:37 243
Коронавирус пандемияси даврида Қўштепа туманида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича секторлар томонидан олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар бугунги кунда яхши самара бермоқда.
Буни тумандаги 4 та сектор фаолияти давомида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунки, туманда “Темир дафтар”га рўйхатга олинган оилаларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, ушбу оилаларнинг моддий аҳволини тиклаш борасида амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Аммо, “қўлдан берганга қуш тўймас” деганларидек, вақти билан кўрсатиладиган хайрия, мурувват ёрдами муҳтожликка барҳам беришнинг асосий йўли эмас. Шу боис туман ҳокими И.Новиков бошчилигида сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда камбағалликни камайтиришнинг самарали йўли бўлган одамларни ишли қилиш, уларнинг даромад топишларига имконият яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман ҳокими И.Новиков раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудига кирувчи маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Яқинда сектор раҳбари И.Новиковнинг ташаббуси билан 1-сектор штаби "Темир дафтари"га киритилган оилаларни доимий даромад манбаига эга бўлишлари ҳамда уларни камбағалликдан чиқишларига кўмаклашиш мақсадида, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан субсидия асосида 1 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди.
Натижада, Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Э.Шомиров, Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ш.Бўронов ва Ф.Султонов, Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.Хусанов ва М.Болтабоева, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи З.Тожинорова ва О.Солиев, Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С.Айбашева ва С.Пўлатова ҳамда Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Қ.Норматоваларнинг уйда бандлиги таъминланди.
Сектор ҳудудида амалга оширилаётган бундай ишлар камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларга ҳеч кимдан кам бўлмаган муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати