Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Давлат тили тарғиботи” бўйича маҳорат дарслари ўтказилди
2020-09-21 10:19:38 213
Қўштепа туманида туман Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ходимлари иштирокида сайёр семинар ва ”маҳорат дарслари” ташкил этилди.
Мазкур семинарда Фарғона вилоят ҳокими маслаҳатчиси С.Тонготарова, Фарғона вилояти ҳокимлиги Ишлар бошқармаси Девонхона мудири М.Ахунжонова, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги Фарғона давлат университетида ташкил этилган "Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш” ҳудудий бўлинмаси раҳбари, профессор М.Ҳакимовлар иштирок этдилар.
Семинар давомида Давлат тилида иш юритиш ва ижроси интизоми, Ўзбек тилининг Давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш борасидаги олдимизда турган устувор вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, давлат тилини янада ривожлантириш борасидаги туманнинг иш тажрибалари бошқа туманларга ҳам тадбиқ қилинишлиги келишиб олинди.
У.Холматов,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.