Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
19 сентябрь - “Бутунжаҳон тозалик куни"
2020-09-19 20:48:06 289
Юртимиз озодалигига барчамиз масъулмиз!
Қўштепа туманида “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан “Биз тозалик учун жавобгармиз!” шиори остида экологик акция бўлиб ўтди.
Акцияда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг етакчилари, “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали ва ободонлаштириш бўлими ходимлари, Ўзбекистон экологик партияси туман Кенгаши ходимлари ҳамда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўча ва хиёбонлар, аҳоли турар жойлари, маҳалла ва гузарларни ободонлаштиришга хисса қўшиш истагидаги барча ёшдаги кўнгиллилардан иборат 100 нафардан зиёд иштирокчилар туманимизда олиб борилган ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшиб, фаол иштирок этдилар.
Акция тумандаги Деҳқон бозори, тиббиёт бирлашмаси ва бирлашмага қарашли барча шифохоналарда, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида, марказий ва ички кўчаларда ҳамда барча корхона ва ташкилотларда бўлиб ўтди.
Акция давомида ҳосил бўлган чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш учун 9 та махсус техникалар ҳамда акция иштирокчиларини соғлигини назорат қилиб бориш мақсадида 1 дона тез тиббий ёрдам машинаси жалб қилинди.
Тадбир давомида ҳосил бўлган 21 тонна чиқиндилар марказий чиқиндихонага олиб бориб жойлаштирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.