Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда

×

 2020-09-18 14:21:34    227

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун халқимиз фаровонлиги, юртимиз хотиржамлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар тобора кенг кўлам ва миқёс касб этиб бормоқда. Бу борада, айниқса, секторлар ҳудудида ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўлида кўплаб ишлар қилинмоқда. Хусусан, Қўштепа тумани прокурори М.Шомуродов раҳбарлик қилаётган 3-секторда олиб борилаётган ишлар ҳам эътирофга лойиқ.

Туман прокуратураси, 2-сектор штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4102-сонли Қарорининг ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш борасида 2020 йилнинг 8 ойида муайян ишлар амалга оширилди.

Сектор ҳудудида 13 та маҳалла бўлиб, уларда 54 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шунча инсон яшагач, муаммолар ҳам, мурожаатлар ҳам шунга яраша бўлиши табиий. Қолаверса, ҳар ким ҳам ўз муаммосини айтиб, ёрдам сўрайвермайди. Шу боис сектор раҳбари бошчилигида сайёр қабуллар ўтказиш, ишчи гуруҳ томонидан уйма-уй юриш орқали аҳоли турмуш шароитини ўрганиш, муаммоларини ҳал этиш каби ишлар мунтазам йўлга қўйилган. Ўтказилган тадбирлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, мазкур масалалар бўйича тегишли чоралар кўрилиб, муаммолар ижобий ҳал қилинмоқда.

Масалан, уйма-уй юриш жараёнида Хумдон маҳалла фуқарлар йиғинида 3-7 ёшдаги 270 нафар болаларни мактабгача таълим муассасасига эхтиёжи мавжудлиги аниқланган.

2-сектор раҳбари М.Шомуродовнинг ташаббуси билан Қўштепа тумани ҳокимининг 25.02.2019 йилдаги № 665-сонли қарорига асосан Хумдон МФЙ ҳудудида 140 ўринли 45-сонли мактабгача таълим муассасасининг фаолияти йўлга қўйилди.

2020 йилнинг 8 ойи давомида 2-сектор раҳбари томонидан 15 та сайёр қабуллар ўтказилиб, 182 та муаммолар аниқланган бўлса, шундан 162 та муаммо ижобий ҳал этилиб, 20 таси сектор “йўл ҳаритаси”га киритилиб, назоратга олинган.

Мисол учун, 2020 йилнинг февраль ойида “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Ф.Бакирова иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эди. Ф.Бакировага туман аҳоли банлигига кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобидан 2 млн. 230 минг сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратиб берилди.

Бундан ташқари, “Ўрта Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Назирова туман тиббиёт бирлашмасининг ижтимоий бўлимига ишга жойлаштирилди.

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи даврида пандемия таъсири остида 474 та оила даромадсиз қолган бўлиб, ушбу оилалар эҳтиёжманд оила сифатида рўйхатга олинган. Ушбу оилалар “темир дафтар”га ва “хонадон дафтарлари”га қайд этилиб, амалга оширилган кунлик маълумотлар “sahovat.argos.uz” ахборот тизимига электрон шаклда киритиб борилмоқда.

474 та эҳтиёжманд оиланинг барчасига жами 868 та турли хилдаги ёрдамлар кўрсатилиб, 443 та эҳтиёжманд оиланинг 510 нафар аъзоси иш билан таъминланди.

Мисол учун, “Эшонгузар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.Хайдаров “Ипакчилар” кўчасида жойлашган қабристонга доимий равишда қоровул сифатида ишга қабул қилинган бўлса, “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Бадалов ҳам “Сардоба кўза плаз” хусусий корхонасига қоровул сифатида ишга жойлаштирилди.

Шу билан бирга, “Каттаболтакўл” МФЙда истиқомат қилувчи Н.Сатторова “Файзли Фотимахон Хакимова” фермер хўжалигига, “Қорақушчи” МФЙда истиқомат қилувчи О.Алижонов “Қўштепа наслли қуёнлари” агро фирмасининг қурилиш бўлимига ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилаларнинг 52 тасига 12.376.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 5 та оилага 750 минг сўм нақд пул, 14 та оилага 1.281.075 сўмлик дори-дармон воситалари, 10 та оилага 12.590.000 сўмлик чорва (3 та қўй, 40 та товуқ) етказиб берилган бўлса, 10 та оиланинг 250 минг сўмлик коммунал тўлов қарздорлиги тўлаб берилди.

Шунингдек, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобидан 22 та оилаларнинг 19 нафарига енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди ҳамда 3 нафар оилаларга суғориш воситалари учун жами 79.600 минг сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

245 нафар эҳтиёжманд оилаларга фермер хўжаликларидан 91 гектар ер майдони ажратилиб, хар бир оилага такрорий экин экиш учун 0,40 сотихдан бўлиб берилди. Ушбу ер майдонлари фермер хўжаликлари томонидан қайта шудгор қилиниб, эҳтиёжманд оилаларнинг экинлари экиб берилди.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида ўрганилган 81 та ижтимоий соҳа объектларида аниқланган 45 та муаммонинг 30 таси (60.0 фоизи) бартараф этилиб, бартараф этишни имкони бўлмаган муаммоалар юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли тартибда хатлар киритилган.

Масалан, Ўқчи ва Катта Бешкапа МФЙларидан ўтувчи марказий йўлнинг  5 киллометрлик қисмига ҳамда шу йўлнинг пиёдалар йўлагига шағал ётқизилиб, асфалтлаштирилди.

Шу билан бирга, 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Осуда” кўчасига (600 метр), Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Турон” кўчасининг 200 метр қисмига хомийлар томонидан шағал ётқизилиб, асфалт қилиб берилди.

Бундан ташқари Катта бешкапа, Эшонгузар, Сармозор, Баландмасжид, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар ҳам ҳал этилди.

Прокурор ташаббуси билан аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 4 марта меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 45 дан ортиқ фуқароларнинг иш билан таминланишига эришилди. 

Секторда табиий газ таъминоти қониқарсиз деб топилган ҳудудлардаги 1902 та хонадонга суюлтирилган газ балони тарқатилди.

Ичимлик суви муаммоларини бартараф қилиш юзасидан 2020 йилнинг  7 ойида сектор раҳбари томонидан 2,2 км. тоза ичимлик суви қувурлари тортилиб, 4 та сув насоси ва 2 та сув минораси таъмирдан чиқарилган ва 350 дан ортиқ хонадонларнинг ичимлик суви таъминоти яхшиланган.  

Жорий йил 11 март куни тумандаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Прокурор ва Ёшлар” учрашувида ёшлардан келиб тушган 12 та мурожаат ва таклифлар қисқа муддатда ижобий ҳал этилган.

Бундан ташқари, сектор худудида фаолият юритаётган 350 дан ортиқ тадбиркорлик субъетларининг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ билан сектор раҳбари бошчилигида Экспорт прогнози ижросини таъминлаш, экспортёрларни қўллаб қувватлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этишда асосий эътибор  унинг оқибатлари билан курашишга эмас, балки жиноятнинг сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва бартараф этишга қаратилмоқда.

Шу мақсадда, ҳар пайшанба куни ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида прокурор секторида 55 маротаба профилактика тадбири амалга оширилиб, олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида сектор ҳудудида умумий жиноятчиликни сезиларли даражада камайишига эришилди.

  Ҳозирда 2-секторда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати