Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Расмий муносабат
2020-09-18 11:45:44 243
“Фарғона” телеканалининг 14 сентябрдаги “Фарғона 24” ахборот дастурида республика миқёсида жорий йил 14 сентябрдан айрим мактабларда анъанавий таълим жараёнлари бошланганига қарамай, Қўштепа туманидаги 18-мактабга ва синфларга кираверишда хлорли тўшамалар тўшалмагани, дезинфекция бурчаклари тўлиқ жиҳозланмагани ёки номигагина жиҳозлангани, қўл чайиш учун сув қўйилмагани, совунлар етарли эмаслиги, заҳира ниқоблар йўқлиги, тиббиёт хоналари талабга жавоб бермаслиги билан боғлиқ ҳолатлар танқид остига олинган эди.
Ахборот дастурида айтилган камчиликлар туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ва туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан атрофлича ўрганилди.
Хозирда ушбу камчиликлар бартараф этилиб, нафақат 18-умумтаълим мактабида, қолаверса, Қўштепа тумани халқ таълими бўлимига қарашли барча умумтаълим мактабларида синфларга кираверишда суюлтирилган хлорли воситалар қўйилган. Дезинфекция бурчаклари тўлиқ жиҳозланиб, қўл чайиш учун мактаб ҳудудининг кириш қисмига сув қуйиш мосламалари ўрнатилиб, қўл ювиш учун совунлар, вирусга қарши ҳимоя воситалари, заҳира ниқоблари ҳамда тиббиёт хоналари керакли дори-дармонлар билан таъминланиб, талаб даражасига келтирилганлигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати