Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2020-09-17 21:26:32 303
Жорий йилнинг 26 август кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори асосида бугун ҳам Қўштепа туманида моддий ёрдамга муҳтож (“темир дафтар”га киритилган) оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 500 минг сўмдан пул тарқатилди.
Туман ҳокимлиги, секторлар ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, жамоатчилик вакиллари, ушбу маблағларни тарқатишда бевосита бош-қош бўлишмоқда. Ёрдам пуллари Акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Агробанк” Акциядорлик тижорат банки Қўштепа филиали кассирлари томонидан санитария талабларига риоя қилинган ҳолда, рўйхат асосида ўз эгаларига топширилмоқда.
Хусусан бугун, туман ҳокими И.Новиков раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудидаги Ғиштмон, Қайрағоч, Нурафшон, Йўлдошобод, Оқтепа ҳамда Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 154 та оилаларнинг 311 нафари учун 155 млн 500 сўм нақд пул кўринишидаги бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Ёрдам пулларини олаётган ота-оналар оғир дамларда ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганликлари учун давлатимиз раҳбари Президентимизга ўз миннадорчиликларини изҳор этмоқдалар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.