Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТИБ БОРМОҚДА

×

 2020-09-17 18:02:15    249

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда пандемик вазиятни бартараф этиш учун қарор-фармонлар имзоланмоқда. Мазкур ҳужжатларнинг туб моҳиятида инсон тақдири, унинг турмуш тарзини ҳимоя қилиш каби жиҳатлар ётибди. Муҳтарам юртбошимизнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам қийналган одамлар қалбига умид, шукроналик туйғуларини олиб кирди.

Қўштепа туманида мазкур қарор ижросини таъминлаш, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга, боқувчисини йўқотган оиланинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига, “темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун ажратилган моддий ёрдам маблағларини бериш давом этмоқда.

Бугун ҳам туманимиздаги 4 та сектор штаблари "Темир дафтари"га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзадлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Хусусан, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун моддий ёрдам маблағлари тарқатилмоқда.

 Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.