Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатдир
2020-09-16 22:40:19 225
Хайр ва саховат, яъни муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, инсонпарварлик ҳар бир шахс учун энг олий сифатлардан бири ҳисобланади. Қадимдан меҳр-оқибатли бўлган халқимиз бугун ҳам ана шу муаззам қадриятини яна бир бор барчага намоён қилмоқда. Айниқса, бундай гўзал сифатлар башариятни қамраб олган тожсимон вирусга қарши кураш даврида акс этаётгани қувонарлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда пандемик вазиятни бартараф этиш учун қарор-фармонлар имзоланмоқда. Мазкур ҳужжатларнинг туб моҳиятида инсон тақдири, унинг турмуш тарзини ҳимоя қилиш каби жиҳатлар ётибди. Муҳтарам юртбошимизнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам қийналган одамлар қалбига умид, шукроналик туйғуларини олиб кирди.
Қўштепа туманида мазкур қарор ижросини таъминлаш, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга, боқувчисини йўқотган оиланинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига, “темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун ажратилган моддий ёрдам маблағларини бериш давом этмоқда.
Бугун ҳам туманимиздаги 4 та сектор штаблари "Темир дафтари"га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзадлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Хусусан, туман ҳокими И.Новиков раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудидаги Истиқбол, Қумтепа, Қамиштепа, Қизилариқ ҳамда Намуна маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 115 та оилаларнинг 222 нафари учун 111 млн сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
— Меҳр, саховат йўлида ташаббус кўрсатиб келаётган Президентимиздан миннатдормиз, — дейди Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган З.Раҳматова. —Вояга етмаган фарзандларим учун бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Бу маблағларни фарзандларим эҳтиёжи учун сарфлайман.
Ҳа, юртимизда амалга оширилаётган бундай хайр-у саховатлар пандемия даврида қийналган одамлар қалбига умид ва шукроналик туйғуларини олиб кирмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.